Vsebina objave
Президент ўнг қўлини конституцияга қўйиб қасамёд қилиши сиёсий рамз ҳисобланади Инаугурация – бу янги сайланган президент ёки давлат раҳбарининг лавозимга расман киришиш маросими бўлиб, у қасамёд қабул қилиш орқали халқ иродасига садоқат билдиришни ҳам ифодалайдиган муҳим сиёсий рамздир. Шу маросимдан кейин давлат раҳбари ўз ваколатларини қонуний равишда амалга ошира бошлайди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ўнг қўлини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва муқаддас Қуръони Карим устига қўйиб, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш ҳақида қасамёд қилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан». 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa