TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #592

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi3,490Število ogledov
Objavljeno9. dec.09. 12. 2025, 07:01
Vsebina

Vsebina objave

Таниқли ёзувчи Абдусаттор Тожибоевнинг «Яқин мозий нидоси» рукни остида нашр этилган иккинчи жилд – «Кремлнинг қалтис ўйини» номли янги китоби китобхонлар эътиборига тақдим этилди. Ушбу асар муаллифнинг аввал чоп этилган «Ниқобланган разолат ёхуд “адолат”» номли китобининг мантиқий ва мазмунан узвий давомдир. Асарда ўтган асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган қатағон сиёсати, унинг оғир ижтимоий-сиёсий оқибатлари, инсон тақдирида қолдирган излари ишончли далиллар, ҳужжатлар ва ҳаётий воқеалар асосида кечинма ва таъсирли тарзда очиб берилган. Муаллиф тарихнинг оғриқли саҳифаларига жасорат билан назар ташлаб, ўқувчини ўтмиш сабоқлари ҳақида жиддий мушоҳада қилишга ундайди. Бу китобни ўқиш орқали Сизда Ватан ва миллат тақдири олдидаги масъулият, ғаразли сиёсий гуруҳлар фитнасидан огоҳ бўлиш, сиёсий ўйинлар қурбонига айланиб қолмаслик, эрк ва озодлик дахлсизлигини асраш каби муҳим ҳаётий хулосалар мустаҳкамланади. Асар ўқувчини бефарқ қолдирмайди – у қалбга таъсир қилади, тафаккурни уйғотади, ҳушёрликка чорлайди. Агар сизга тарих, ҳақиқат, адолат ва миллат тақдири ҳақида ўйлаш бегона бўлмаса — «Кремлнинг қалтис ўйини» айнан Сиз ўқишингиз керак бўлган китоблардан биридир. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa