Vsebina objave
БУЮК ДАВЛАТЧИЛИК ШОВИНИЗМИ (great-power chauvinism, великодержавный шовинизм) – ўзга миллатларни камситиш, таҳқирлаш, ўз миллатини бошқа миллатдан устун қўйиш, унинг ягоналиги ва фавқулоддалигини тарғиб қилиш, миллий ва ирқий адоват қўзғатиш, миллий такаббурлик ва худбинлик иллатларини ўзида мужассам этган миллатчиликнинг ўта тажовузкор шакли, мафкураси ва сиёсати; кўп миллатли давлатда тарихий тараққиёт жараёнида етакчи мавқени эгаллаган, ўз миллатини “олий” миллат деб эълон қилган ҳукмрон миллат мафкураси ва сиёсати. Собиқ Иттифоқда мазкур сиёсат турли мафкуравий усуллар билан, масалан, “байналмилаллик” шиори остида амалга оширилган. Буюк давлатчилик шовинизми таҳдид сифатида айрим давлатларнинг миллий хавфсизликка оид концепцияларида ўз аксини топган. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa