Vsebina objave
БУФЕР ДАВЛАТ (buffer state, буферное государство) – ўзаро зиддиятда ёки уруш ҳолатида бўлган икки йирик давлат ўртасидаги ҳудудий жиҳатдан кичик нейтрал давлат. Буфер давлат икки рақиб ўртасида қуролли конфликтни вужудга келишини олдини олиш ёки тўқнашув юз берганда зарбани юмшатишга хизмат қилувчи оралиқ бўғин ва/ёки ҳимоя тўсиғи вазифасини ўтайди. Ушбу иборанинг муомалага кириши “катта ўйин” ҳодисаси билан узвий боғлиқ бўлиб, илк бор 1883 йилда Оксфорд инглиз тили луғатида қайд қилинганлиги таъкидланади ва Афғонистон классик буфер давлатга мисол сифатида келтирилади. Форс кўрфазидан то Ҳимолайгача бўлган ҳудуд Россия билан Британия ўртасидаги геосиёсий кураш майдонига, Афғонистон эса ушбу қарама-қаршиликнинг марказига – буфер ҳудудга айланиб қолди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa