Vsebina objave
ОККУПАЦИЯ (occupation, оккупация) – бирор давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудуди (ёки унинг бирор қисми)ни унга нисбатан суверен ҳуқуқларга эга бўлмасдан туриб зўравонлик билан вақтинча босиб олиши (эгаллаб олиши). БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Агрессия таърифида (1974) “бирор давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудига бостириб кириши ёки ҳужуми, ёинки ҳар қандай муваққат характерга эга бўлишига қарамай, бундай бостириб кириш ёки ҳужум оқибатидаги ҳар қандай ҳарбий оккупация…” агрессия акти сифатида баҳоланиши белгилаб қўйилган. Мисол учун, Ироқнинг Қувайтга қуролли ҳужуми ва ҳудудини босиб олиши (1990) БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан ташкилот Низомининг VII боби доирасида тинчликни бузиш сифатида баҳоланди ва Ироққа қарши тегишли коллектив чоралар кўрилди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa