TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #739

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,340Število ogledov
Objavljeno29. dec.29. 12. 2025, 07:03
Vsebina

Vsebina objave

ҲАРБИЙ БАЗА ҲАРБИЙ БАЗА (military base, военная база) – ҳарбий-стратегик жиҳатдан қулай жойлашган ҳамда давлатнинг ҳарбий куч ва воситаларини доимий ва вақтинча жойлаштирилишини таъминлаш мақсадида барпо қилинган махсус жиҳозланган жой. Ҳарбий база давлатнинг ўз ҳудудида ёки хорижда барпо этилиши мумкин. Хорижий давлат ҳудудидаги ҳарбий базанинг мақоми халқаро шартнома билан белгиланади. АҚШ хориждаги ҳарбий базалар сони бўйича дунёдаги етакчи давлат ҳисобланади. Терроризмга қарши глобал уруш АҚШ ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасини истиқболли йўналиш сифатида белгилади. 2001 йилнинг 11 сентябрь воқеаларидан кейин, 2005 йилнинг ноябрь ойига қадар Ўзбекистонда АҚШнинг ҳарбий базаси фаолият юритди. Ҳозирда Россия Федерацияси Марказий Осиё минтақасининг икки давлати – Қирғизистон ва Тожикистонда ўз ҳарбий базаларига эга. 👉🏻@uz_sfa