Vsebina objave
Октябрятлар ташкилоти Совет Иттифоқи даврида коммунистик тарбия тизими болаликдан, яъни умумтаълим мактабларидан бошлаб олиб борилган. Совет 7 ёшгача бўлган болалар учун ташкил этилган коммунистик тарбия тизимининг дастлабки босқичи бу октябрят эди. Октябрятлар учун махсус шеърлар, қасамёдлар, тадбирлар, мусобақалар ташкил этилиб, босқичма-босқич коммунистик ғоявий муҳитга сингдириш мақсад қилинган. Бу ҳаракат тоталитар тузумнинг идеологик технологияси сифатида хизмат қилган десак тўғри бўлади. Октябрят ҳаракати инсонларни болаликдан сиёсий итоат ва ғоявий тарбия орқали унинг ўзини социалистик давлатнинг фуқароси эканлигини англаши ва сиёсий, ҳуқуқий ва маданий тизимига тегишли деб ҳис этишига тайёрлашнинг дастлабки босқичи ҳисобланган. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa