Vsebina objave
“КИТОБ ОРҚАЛИ ЎРНАТИЛГАН ҲОКИМИЯТ” Макиавеллининг ўз ғояларини амалга ошириш учун қўлида ҳокимият йўқ ёки мансаби жуда кичик эди. Сиёсий ҳокимиятга эга бўлмаганлиги боис у ўз ҳокимиятини китоблари орқали ўрнатади.Ўқувчиларни ўзининг эътиқоди тарафдорига айлантириб, ғояларига қизиқиш ва ҳаммаслаклик уйғотиш орқали уларни ғоялар тарқатувчиси ва ўзининг вакилига айлантиради. Ҳукмдорлар ўзидан пастда турганларнинг маслаҳатига қулоқ солмасликларини Макиавелли яхши биларди. У ўз асрларида фавқулодда ўта жиддий ва ўзгармас қонуниятлар хусусида фикр юритиб, ўқувчига амалий маслаҳатлар берар, ғоялар тақдим этар ва ҳокимиятга эришиш ва уни сақлаб қолиш йўлларини кўрсатарди. Бу ёшидан қатъий назар катта-кичикни жуда қизиқтирарди. Чунки ҳаётда ҳар бир инсон нима бўлганда ҳам ўз манфаатини амалга оширишни ўйлайди. Бундан ташқари китоб мутолааси давомида ўқувчи қалбида Макиавелли ғояларига нисбатан қандай қаршилик ёки норозилик уйғонмасин – китобда ёзилган нарсаларни билмаслиги хавф туғдиришини сезиб туради. Макиавелли асарларини ўзининг ғояларига уйғун кўплаб тарихий мисоллар билан бойитади. Одамларга ўзининг ҳолати ва вазиятини тарихдаги ана шундай ҳолатлар билан таққослаб кўриш ёқади. Ўқувчи Макиавелли талқинидаги тарих қаватларига кириб ва унинг таъсирига тушиб қолганлигини сезмай қолади. Мумтоз иқтибосларни шундай танлар эдики, бу фикрлар унинг мақсадларига мос тушарди. Унинг хавфли масалаҳат ва ғоялари Тит Ливий ёки Тацит номидан изҳор этилганда уни ўқувчи осон ўзига қабул қиларди. Макиавелли асарлари тили содда, оддий ва шиддати билан ажралиб туради. Айнан шу хислатлар унинг тилига жўшқинлик бағш этар ва таъсирчанлигини оширарди. Ўқувчиларни донишмандликнинг узундан-узоқ ва қоронғи кўчаларига бошламайди. Ана шундай доғули усуллар билан ҳамда китобхонларни манипуляция қилаётганлигини яшириб Макиавелли ўқувчилари устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Роберт Грин – сиёсатшунос, ёзувчи Жалолиддин Сафоев таржимаси https://t.me/Safoyev_Fikri 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa