Vsebina objave
АПОЛИТИЗМ (юнонча а – инкор этиш + роlytism – сиёсий) – шахс ёки ижтимоий гуруҳнинг сиёсий институтлар ва жараёнларга нисбатан салбий ёки бефарқ муносабати, ёхуд ижтимоий-сиёсий ҳаётда иштирок этишдан бош тортиш ва четлашишдир. Аполитизм сиёсий ҳаётда иштирок этмаслик, фуқаролик фаоллигининг паст даражаси ва сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларига қизиқишнинг йўқлиги билан тавсифланади. Унинг шаклланишига сиёсий ишончсизлик, ижтимоий-психологик омиллар, сиёсий билимлар етишмаслиги ёки шахсий қадриятлар тизими таъсир кўрсатиши мумкин. Сиёсий бефарқликнинг бир кўриниши абсентеизм ҳисобланади, яъни сайловчиларнинг вакиллик органларига бўладиган сайловларда иштирок этишдан бош тортишидир (сайловларни бойкот қилиш фаол сиёсий позиция сифатида қаралган ҳолатлар бундан мустасно). Политология изоҳли луғати. – Т.: «Complex Print», 2026. – 300 б. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa