TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #792

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,000Število ogledov
Objavljeno12. jan.12. 01. 2026, 05:02
Vsebina

Vsebina objave

АФҒОНИСТОН ИСЛОМ АМИРЛИГИ – Афғонистон давлатининг номи (1996-2001). Давлат бошлиғи, амири, ҳарбий ва маънавий раҳнамоси мулла Муҳаммад Умар бўлган. АИАда асосий ҳокимият мулла Муҳаммад Умар бошчилигидаги “Афғонистон исломий ҳаракатининг олий раҳбарий кенгаши”га тегишли бўлган. Кенгаш Қандаҳордан туриб фаолият юритган. Жорий маъмурий ва ташқи сиёсий масалалар Кобулда вазирлар кенгаши томонидан амалга оширилган. Барча вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари “вазифасини бажарувчи” деб аталган. Толиблар бу билан бутун ҳокимият ёлғиз Оллоҳга тегишлилиги ва ҳукумат аъзолари “ислом амирлиги” доирасида фақатгина унинг иродасини амалга ошираётганлигини таъкидлаган. Ҳокимият тизимида Қандаҳор Олий шариат суди муҳим ўрин тутган. Халқаро ҳамжамият аъзоларидан фақат уч давлат Саудия Арабистони, Покистон Ислом Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари “Толибон” ҳукуматини тан олган. 👉🏻тўлиқ танишиш учун Бобоқулов И.И. Афғонистон. Луғат – маълумотнома – Тошкент: "Complex Print", 2021. Б. 41-42. 👉🏻@uz_sfa