TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #804

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi983Število ogledov
Objavljeno14. jan.14. 01. 2026, 03:02
Vsebina

Vsebina objave

ЭРОНДА СИЁСИЙ ИНҚИРОЗ Эронда миллий валюта – риалнинг кескин қадрсизланиши, юқори инфляция ва аҳоли яшаш шароитларининг оғирлашиши ортидан бошланган норозилик намойишлари январь ойи бошига келиб янада кучайди. Натижада бутун мамлакат бўйлаб тарқалган кенг кўламли чиқишларда сиёсий тузумни ўзгартириш талаби ҳам очиқ янграй бошлади. Айни пайтда ушбу вазият мамлакатда чуқур сиёсий тангликни келтириб чиқарган. Намойишлар Эроннинг 78 та шаҳри ва 222 та аҳоли масканини қамраб олган бўлиб, асосан Теҳрон, Исфаҳон, Машҳад, Язд, Табриз ҳамда Жанубий Эроннинг бир қатор шаҳарларида кузатилмоқда. Намойишчилар йўлларни тўсиб қўйишмоқда, автомашина шиналарини ёқишмоқда ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар ҳам содир бўлмоқда. P.S.: Иқтисод тўғри юритилса — халқ рози, мамлакат барқарор бўлади. Шу маънода, мамлакатимиз иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар ҳам яққол кўриниб турибди: 2025 йил якунига келиб Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 145 миллиард доллардан ошди. Эътибор беринг, бу кўрсаткич 10 йил олдинги натижадан қарийб икки баробар юқори. Бу натижаларни фақат ҳисоботларда эмас, балки кўчаларимиздаги автомобиллар кўпайганидан, қурилаётган уйлардан, чиройли тўйлар ва кундалик турмушимиздаги ўсишдан ҳам сезиб турибмиз — шукур қиламиз! 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa