Vsebina objave
ВОЛОНТЁРЛИК (лотинча voluntarius – кўнгилли) ёки кўнгиллилик, ихтиёрий фаолият – бу кенг жабҳадаги моддий рағбатни кўзда тутмайдиган, жамоатчилик манфаатини кўзловчи фаолият бўлиб, ўз ичига анъанаваий бўлган ўзаро (шахсий) кўмак, фандрайзинг, расмий шаклдаги хизматларни кўрсатиш ва бошқа шаклдаги фуқаровий иштирокни қамраб олади. Ўзбекистон қонун ҳужжатларида «кўнгиллилар» атамаси билан қабул қилинган волонтёрлар беғараз иш кўринишида хайрия ишларини бажарувчи юридик ёки жисмоний шахсларга, хайрия ташкилотларига беғараз хизмат кўрсатувчи жисмоний шахслардир. Сайлов кампанияларида волонтёрлар ташвиқотчи, имзо йиғувчи, ўз ишини бепул ёки маълум бир ҳақ эвазига бажарадиган кўнгиллилардир. Политология изоҳли луғати. – Т.: «Complex Print», 2026. – 300 б. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa