Vsebina objave
СИЁСИЙ ТЕХНОЛОГ – сиёсий мақсадларга эришиш учун сиёсий технологияларни амалда қўллайдиган мутахассисдир. У ижтимоий гуруҳлар ва институтларга таъсир ўтказиш усулларини профессионал даражада қўллайди. Хориж амалиётида бу мутахассис одатда сиёсий маслаҳатчи деб аталади. Замонавий демократик жамиятларда сиёсий технологларга сайлов технологи (сайлов кампанияларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мутахассис), лоббист (давлат органларида манфаатларни илгари суриш бўйича мутахассис) ҳамда партиянинг ташкилий ва сиёсий коммуникация бўйича мутахассислари киради. Сиёсий технологлар жамоатчилик фикрини таҳлил қилади, маълумот тўплайди ва аҳоли фикрига таъсир кўрсатишда оммавий ахборот воситалари ва Интернетдан самарали фойдаланади. Политология изоҳли луғати. – Т.: «Complex Print», 2026. – 300 б. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa