Vsebina objave
НЕГА МАҚОЛА ЁКИ ТЕЗИСНИНГ URL МАНЗИЛИ ТАЛАБ ҚИЛИНМОҚДА? URL (Uniform Resource Locator; инглизчадан таржимаси “ресурс жойининг универсал кўрсатувчиси”) veb-ресурснинг компютер тармоғида жойлашишини кўрсатишнинг стандарт усулидир. URL veb-манзил деб ҳам юритилади. URL URI (Uniform Resource Identifier, таржимаси: „Ресурснинг универсал идентификатори“) нинг муайян тури ҳисобланади Сўнгги йилларда докторантурага ҳужжат топширишда мақола ёки тезиснинг URL манзили (онлайн ҳаволаси)ни кўрсатиш шарт бўлди. Кўпчилик бу талабни “бюрократик тўсиқ” деб ўйлайди. Аслида эса, бу — илмнинг сифатини ҳимоя қилиш ва сохталаштиришнинг олдини олиш учун киритилган зарур механизм. Нега бу муҳим? 1. Ҳақиқийликни текшириш учун. Ҳар бир мақола ёки тезис интернетда очиқ манбада жойлаштирилган бўлса, унинг мавжудлиги, нашр жойи, муаллифлик ҳуқуқи ва индексацияси тасдиқланади. 2. Сохта нашрларнинг олдини олиш учун. Олдин айрим талабгорлар “сохта” журналларда чоп этилган мақолаларни тақдим этган. URL орқали бу ҳолатни бир неча дақиқада аниқлаш мумкин. 3. Ошкоралик ва ишончлиликни таъминлаш учун. Расмий ҳавола орқали ҳар бир масъул ёки комиссия аъзоси ишни очиб, ҳақиқатан ҳам мақола ёки тезис мавжудлигини кўра олади. 4. Илмий ҳалолликни мустаҳкамлаш учун. Ҳар бир натижа рақамли из қолдиради. Бу эса илмий ҳалоллик маданиятининг муҳим қисми ҳисобланади. URL — бу қоғоздаги ёзув эмас, илмий фаолиятнинг рақамли изидир. У орқали сизнинг ишларингиз ҳақиқатда нашр этилганини бутун дунё кўриши мумкин. Шунинг учун ҳужжат топширишда мақола ва тезисларнинг URL манзилларини кўрсатиш — бюрократик талаб эмас, балки илмий ишончлилик ва шаффофлик кафолатидир. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa