Vsebina objave
Сунъий интеллект ва нейротармоқлар "келажак технологиялари"дан кўра, кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланди. 4000 га яқин респондентлар билан ўтказилган сўровнома наижаларига кўра, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектга қизиқиш оммавий тус олган: интернетдан фаол фойдаланувчи ҳар ўнта россияликдан тўққизтаси уларга қизиқмоқда. Кўпчилик оптимистик кайфиятда бўлиб, технологиялар ривожланишидан зарардан кўра кўпроқ фойда кутмоқда. Нейротармоқларнинг танилиши бир нечта машҳур брендлар атрофида шаклланмоқда: 🟢 ChatGPT (38%), 🟢 ГигаЧат (21%), 🟢 DeepSeek (20%), 🟢 Алиса AI (18%). Сунъий интеллектнинг ҳаётнинг барча соҳаларига таъсири тобора кучайиб бормоқда. Бугунги кунда унинг шахсий ҳаёт, иш ва ўқишга таъсири ўртача даражада деб баҳоланаётган бўлса-да, 3-5 йил ичида, айниқса, касб ва таълим соҳаларида сезиларли даражада ортиши кутилмоқда. Маҳаллий нейротармоқлар россияликларда ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб, ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлмоқда. Масалан, "GigaChat" иш вазифалари учун ишончли ва хавфсиз восита сифатида, "Alisa AI" эса шахсий эҳтиёжлар учун ижодкор ёрдамчи сифатида қабул қилинмоқда. Агар Россия ва хорижий нейротармоқлар ўртасида танлаш керак бўлса, кўпчилик хорижий вариантларга эмас, балки Россия вариантларига устунлик беради (44% га нисбатан 22%). Манба: АЦ ВЦИОМ 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa