TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #964

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,510Število ogledov
Objavljeno10. feb.10. 02. 2026, 06:03
Vsebina

Vsebina objave

ДЎСТИМ АБДУРАШИД – таниқли афғон Афғонистон сиёсатчиси, вице-президенти, Қуролли кучлари маршали. 1954 йилда Жузжон вилоятининг Шибирғон туманида ўзбек туркман оиласида туғилган. 1980 йилда Совет Иттифоқига ўқишга юборилган. Муҳаммад Нажибулла ҳукмронлигининг сўнгги йилларида Кобул режимининг таянчига айланган, асосан этник ўзбеклардан ташкил топган ҳарбий қисм (53-дивизия) қўмондони бўлган. 1990 йилда Афғонистон Демократик Республикаси (АДР) мудофаа вазири Шоҳнавоз Танай қўзғолонини бостиришга раҳбарлик қилганлардан бири. Икки маротаба “АДР қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган. 1992 йилда “Афғонистон миллий исломий ҳаракати” ёки қисқача “Жунбиш” партиясига асос солган. Дўстим Афғонистон ички сиёсий ҳаётида этник ўзбеклар ва бошқа туркий халқларнинг мавқеини мустаҳкамланишида муҳим роль ўйнади. 2019 йилги президентлик сайловларида Абдулла Абдулла номзодини қўллаб-қувватлади. 2020 йил 17 майда Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ, Абдурашид Дўстимга “маршал” унвони берилади. Дўстим Афғонистонда марказлашмаган давлат бошқаруви тарафдори. 20-асрнинг 90-йилларида “Жунбиш” партияси доирасида Муҳаммад Муҳақиқ билан биргаликда мамлакатда федерал бошқарув шаклини жорий этишни қўллаб чиққан. Ўзбек, дарий, пушту ва рус тилларида сўзлашади. 👉🏻 батафсил танишиш учун Бобоқулов И.И. Афғонистон. Луғат – маълумотнома / И.И. Бобоқулов. – Тошкент: "Complex Print", 2021. – 248 б. 👉🏻@uz_sfa