Vsebina objave
Мулоҳаза Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича минтақавий тажриба маркази Давлат ва жамият ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш орқали давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш юртимизда ислоҳотларнинг муҳим йўналишига айланди. Бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари нафақат ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, балки давлат сиёсатида ҳам муҳим ҳамкор сифатида майдонга чиқмоқда. Шу боис, сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти тубдан такомиллаштириляпти. Янги таҳрирдаги Конституциямизга алоҳида боб киритилиб, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этиши мустаҳкамлаб қўйилди. 📰 Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази раҳбари Азамат ПАРДАЕВнинг мазкур мавзуга оид мулоҳазалари «Янги Ўзбекистон» газетасида чоп этилди.