TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT POST

Post #996

@uz_sfa

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

Ogledi1,080Število ogledov
Objavljeno18. feb.18. 02. 2026, 07:03
Vsebina

Vsebina objave

ИККИ МУҲАББАТ – ИККИ ЖАМИЯТ: АВГУСТИН КОНЦЕПЦИЯСИ Аврелий Августин (354–430 йй.) – насроний черковининг энг кўзга кўринган мафкурачиларидан бири ва ғарбий патристиканинг йирик намояндасидир. У Шимолий Африкадаги Гиппон шаҳри епископи бўлган ва насронийлик фалсафасининг асосий қоидаларини ишлаб чиққан. Унинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари асосан «Илоҳий шаҳар ҳақида» ва «Эркин ирода ҳақида» каби асарларида ўз аксини топган. Августиннинг таълимоти ўрта асрлар давомида Европанинг сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурини белгилаб берди. Августиннинг инсоният тарихи ҳақидаги концепцияси Инжилдаги таълимотларга асосланади. Унинг фикрича, барча ижтимоий, давлат ва ҳуқуқ институтлари инсоннинг гуноҳкорлиги оқибатида юзага келган. Одам Ато ва Момо Ҳавонинг «буюк жинояти» натижасида инсон табиати ёмон томонга ўзгарди ва бу гуноҳ авлоддан-авлодга ўтиб, инсонни ўлимга ва азобга маҳкум этди. Бошқарув шаклларини Августин ҳукмдорнинг зиммасига юкланган вазифаларга қараб ажратади. Энг муҳим вазифалар сифатида у ахлоқий ва диний мажбуриятларни – Худога ва инсонга бўлган ҳурматни кўрсатади. • Агар ҳукмдор адолатсиз бўлса, у – золим. • Агар зодагонлар гуруҳи адолатсиз бўлса, у – тўда. • Ҳуқуқ (адолат тимсоли сифатида) инкор этилган давлат – ҳалокатга юз тутган давлатдир. 👉🏻батафсил танишиш учун 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa