TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Vsebina
Vsebina objave
Қадрли ватандошлар! Аввало, сиз, азизларни, бутун халқимизни юртимизга меҳр-оқибат, хайру саховат ва шукроналик тимсоли бўлган муқаддас Рамазон ойининг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Албатта, ушбу қутлуғ айёмда барчамизни Рамазони шарифга мана шундай соғ-омон, бирлик ва ҳамжиҳатликда етказгани учун Парвардигори оламга чексиз шукроналар айтамиз. Рўза кунларида қилинадиган барча ибодатлар, эзгу ният ва амаллар ижобат бўлсин! Халқимизни, Ватанимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин! Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa