TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Mediskop
Mediskop avatar

TGINSIGHT POST

Post #182

@Mediskop

Mediskop

Прегледи122Број прегледа
Објављено18. окт18.10.2023. 12:47
Садржај

Садржај поста

ПАХТА ТАННАРХИНИ АНИҚЛАШ МЕХАНИЗМИГА ДОИР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Нью-Йорк савдо биржасида пахта толасининг фючерс шартномалари бўйича котировкалари таҳлили ва маълумотларини кунлик эълон қилиб бориши ҳақида хабар берган эдик. Шуни айтиб ўтиш керакки, пахта хом ашёсининг ўртача индикатив прогноз нархи (тўртинчи тип, иккинчи нав, биринчи класс) тола чиқиши ўртача кўрсаткичини ҳисобга олиб, пахта толасининг индикатив прогноз нархидан келиб чиққан ҳолда, миллий валюта (сўм)да қуйидаги формула бўйича аниқланади: 🔴 Пх = (Пт-ИСх) х Тч + Чқ+Лқ+Уқ, Бунда: 🔸 22 858 минг сўм — бир тонна пахта толасининг сўмдаги индикатив прогноз нархи; 🔸 5 500 минг сўм —бир тонна пахта толасига тўғри келадиган пахта хом ашёсини тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича харажатлари. 🔸 33,5%.—ўртача тола чиқиш меъёри. Бунда, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хом ашёсидан олинадиган тола чиқиш кўрсаткичи 🔸 4 055 минг сўм — бир тонна пахта толасидан чиқадиган чигитнинг (53%) ўтган даврдаги ўртача биржа нархидаги қиймати; 🔸 7 182 минг сўм - бир тонна пахта толасидан чиқадиган линтнинг (4%) ўтган даврдаги ўртача биржа нархидаги қиймати; 🔸 3 460 минг сўм - бир тонна пахта толасидан чиқадиган улюкнинг (2%) ўтган даврдаги ўртача биржа нархидаги қиймати; 🔸 8 320 минг сўм— бир тонна пахта хом ашёсининг сўмдаги индикатив прогноз харид нархи; Юқорида келтирилган формула бўйича аниқланган пахта хом ашёсининг индикатив прогноз нархидан келиб чиқиб, пахта хом ашёсининг нархи ҳар бир саноат нави, синфи ва типи бўйича коэффициентлари асосида аниқланиши мумкин. Ушбу нархдан келиб чиққан ҳолда пахта хомашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида пахта хомашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилайдилар. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Каналга уланиш: ➡️@mediskop