TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Mediskop
Mediskop avatar

TGINSIGHT POST

Post #94

@Mediskop

Mediskop

Прегледи32Број прегледа
Објављено15. мај15.05.2023. 09:44
Садржај

Садржај поста

❗️Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчиларини автомашина уриб юборганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалган эди Аниқланишича, 2023 йил 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли С.Х. (эркак) “Damas” русумли автомашинада “Тинчлик” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган 14 ёшли 2 нафар мактаб ўқувчиларини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Пиёдалар автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олишган ва тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган. Мазкур ҳодиса юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Олмалиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ушбу терговга қадар текширув иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинди. Каналга уланиш: ➡️@mediskop