TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Mediskop
Mediskop avatar

TGINSIGHT POST

Post #99

@Mediskop

Mediskop

Прегледи51Број прегледа
Објављено16. мај16.05.2023. 06:05
Садржај

Садржај поста

Жиззах вилоятидаги туман ҳокимликларидан бирининг юрисконсульти пора билан қўлга олинди Жиззах вилоятидаги туман ҳокимликларидан бирининг юрисконсульти хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ўз ваколатига кирмаслигини била туриб, чорвачилик ва балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг бошқаруви бўйича юзага келган муаммони танишлари орқали мазкур хўжаликнинг қонуний раҳбари фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Таъкидлаш лозимки, у муқаддам Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан судланиб, жиноий жавобгарликка тортилган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган. Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Каналга уланиш: ➡️@mediskop