TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← TABOBATLAR
TABOBATLAR avatar

TGINSIGHT POST

Post #29638

@TABOBATLAR

TABOBATLAR

Прегледи49,200Број прегледа
Објављено16. мар16.03.2026. 19:59
Садржај

Садржај поста

​​​​🌙ҚАДИР КЕЧАСИДАДУО ҚИЛАЙЛИК🤲 ​​☝️ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ✔️ •🤲Аллоҳим! Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим! •🤲Аллоҳим! Ўлим ҳақдир улим фариштаси менга табассум ила юзлантир! •🤲Аллоҳим! Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, •🤲Аллоҳим! Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин! •🤲Аллоҳим! Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, •🤲Аллоҳим! Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, •🤲Аллоҳим! Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил! •🤲Аллоҳим! Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут! •🤲Аллоҳим! Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт! •🤲Аллоҳим! Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла! •🤲Аллоҳим! Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз. •🤲Аллоҳим! Бизларни солиҳ қулларингдан айла! •🤲Аллоҳим! Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт! •🤲Аллоҳим! Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер! •🤲Аллоҳим! Ота-онамни Ўзинг авф эт! •🤲Аллоҳим! Устозларимни раҳматингга ноил айла! •🤲Аллоҳим! Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин! •🤲Аллоҳим! Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин! •🤲Аллоҳим! Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, •🤲Аллоҳим! Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин! •🤲Аллоҳим! Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, •🤲Аллоҳим! Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, •🤲Аллоҳим! Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим! •АМИЙН!🤲 •АМИЙН!🤲 БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲 ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг 👉🏼@TABOBATLAR💊