Садржај поста
12 май. Ҳалқаро ҳамширалар куни экан) АЁЛИНГИЗ ҲАМШИРА БЎЛСА Етишгунча ғариб бўласиз, Кейин бахтга ҳабиб бўласиз, Сал кам сиз ҳам табиб бўласиз, Аёлингиз ҳамшира бўлса. Тулпорингиз чақин бўлади, Аптека ҳам яқин бўлади, Уйда спирт текин бўлади, Аёлингиз ҳамшира бўлса. Касал келар кундуз-у, туни, Уйда чеклаб бўлмайди шуни, Ҳайдовчиси бўласиз уни, Аёлингиз ҳамшира бўлса. Доим бўлар сизга ҳамсоя, Иш қилмайсиз сира ножўя, Гигиенага қиласиз риоя, Аёлингиз ҳамшира бўлса. Энг муҳими касал бўлмайсиз, Дард олдида ўсал бўлмайсиз, Дежур бўлса ёлғиз ухлайсиз, Аёлингиз ҳамшира бўлса. Изланмайсиз уколга одам, Хурсанд бўлар қўни-қўшни ҳам, Фақат ундан маошингиз кам, Аёлингиз ҳамшира бўлса. Оқ халатда оппоқ фаришта, Уйингиз ҳам тоза, саришта, Омадингиз келар ҳар ишда, Аёлингиз ҳамшира бўлса. Бахт қасрида тахтли бўласиз, Чўнтаги ҳам нақдли бўласиз, Бахтлилардан бахтли бўласиз, Аёлингиз ҳамшира бўлса. Хуршид Карим ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг 👉🏼@TABOBATLAR💊