Садржај поста
Самарқандда масжид ўрнига боғча қурган аёл Дилфуза Маъруфова, 40 нафар етим болага бепул таълим-тарбия бермоқда. “Турмуш ўртоғим масжид қуришни мақсад қилган пайтларида ён-атрофимиздагилар боғча ҳам масжиддек жой, шунинг учун болалар боғчаси қуринглар, дея маслаҳат берган. Маслаҳатлардан куч олиб, ушбу боғча фаолиятини йўлга қўйганмиз. Ҳар бир болани оилавий шароити билан яқиндан танишган ҳолда боғчага қабул қиламан. Бугунги кунда муассасасада инглиз тили, шахмат-шашка, карате, гимнастика, ментал арифметика, хореография тўгараклари иш олиб бормоқда” - дейди Д.Маъруфова. Бугунги кунда боғчада 200 нафардан ортиқ бола бўлиб, шулардан 40 нафари етим болалар бепул, 32 нафар ёрдамга муҳтож оила фарзандлари имтиёзли тўлов ва қолган тарбияланувчилар эса ота-оналар бадали орқали таълим-тарбия олмоқда. Боғча лойиҳаси 11 млрд сўм бўлиб, 3 млрд сўми давлат томонидан кредит, қолган 8 млрд сўми тадбиркор маблағи эвазига иш бошлаган. https://t.me/daydi2021