Садржај поста
Русларнинг ўзи ким-у, Мухолифати ким бўларди ? Россияда ҳокимият тепасига ким келишидан қатъий назар, барибир Ўзбекистонга нисбатан ўзбекларга нисбатан ҳеч қандай яхшилиги бўлмайди. Буни ўтган 200 йиллик тарихимиз 10 карра исботлаган. Ўзини олий ирқ деб билгувчи миллатлардаги муаммолар бизга умуман дахли йўқ. Алексей Навальный деган мухолифатчи ўлгани муносабати билан ўзбек заминида аъза тутиш ҳам қулдорликнинг бир кўриниши деб тушуниш керак. Ким-у бизга айтингларчи, ўлмаганда Путинни ўрнига тахтни эгаллаганда, Ўзбекларни ўзига дўст тутармиди, муҳожирларимизни одам ўрнида кўрармиди ? Йўқ ундай қилмайди у ҳам ўзидан олдинги россия раҳбарлари каби Ўрта осиёга паст назар билан қарашда давом этарди. Шахсан биз, Ўрис мухолифатидан бўлган қандайдир шахснинг, Жадид боболаримиз ётган муқаддас хиёбонда аъза тутилишига қаршилик қиламиз. Зеро жадидларимизнинг шаҳид кетишларида ҳам айнан шу босқинчи русларнинг катта айби бор. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидан илтимос қиламиз, Шаҳидлар хиёбони майдонида ҳеч қандай ўзга миллат вакилига аъза тутиш учун имкон берилмаслиги керак. https://t.me/daydi2021