Садржај поста
Халқ қанча саводсиз, оми бўлгани сайин турли аферист ва қаллобларга ем бўлаверади. Халқнинг замонавий илм-фан, замонавий медицина, хур фикрдан воз кечиб, манқуртлашиб, ғирт омилар подасига айланишида мулларнинг хиссаси жуда катта. Ана шулар туппа-тузук одамларни ғирт мутаассиб кўрмуридларга, бўйнидан арқон боғлаб, қаёққа етакласа, ўша ёққа ,,бааа” деб эргашиб кетаверадиган довдирларга айлантириб ташлашяпди. Одамлар ўз касалига давони замонавий медицинадан эмас, куф-суфчилар, жинкашлар, иссиқ-совуқчилар, туя сийдигидан, турли ,,эзиб ички”, бало-ю бадтарлардан излайдиган бўлиб қолишди. Яқиндагина 2 жинкаш мулла бир аёлни ичидан жин чиқарамиз деб уриб ўлдириб қўйгани ҳақида ўқиган эдик. Туфлаб даволайдиган, силаб даволайдиган, уриб даволайдиган қаллобларни ҳам кўряпмиз. Содда-лақмаларимиз шуларни эшиги тагига ётиб олиб, борини шуларга бериб юришибди. Шунчалик гўл, лақма, оми бўлиб қолдими бизни одамлар? Ишқилиб айтинг, айтинг, яна бир ғирт мошенник-маньяк чиқиб қолмасин-де, ,,Фикиб даволайман” деб! Бу довдирларимиз ўшани ҳам эшигига навбат бўлиб ётиб олишади ,,Один раз не пид.раз” деб. 😂😂😂 Шорахмат Курбонов https://t.me/daydi2021