TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2316

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи24,200Број прегледа
Објављено22. апр22.04.2024. 13:49
Садржај

Садржај поста

Кеча Лоланинг эмчагини харом деган рижоллар бугун миллийликка тош отяпти Фейсбукда 3 йилдан бери “Замонавий аёллар клуби” деб аталмиш гуруҳ фаолият юритиб келишини ҳамма билади. Гуруҳ ёпиқ бўлса-да, миллийлик, дунёвийликни тарғиб қилишидан барчанинг хабари бор. Админлари жамоатчилик фаоллари. Шу гуруҳ ҳар йили “Атлас партй” деган тадбир ўтказиб, ушбу тадбирда миллий либос, миллий атрибутларни кўргазма қилишади, аёл-қизлар ўртасида миллийликни тарғиб қилишади. Куни кеча қизларнинг навбатдаги тадбири бўлиб ўтган. Аброр Мухтор Алийнинг севимли кўрмуриди Дилмурод деган бачча ушбу гуруҳ қизларини “шилта, феминист-лезбиянка” деб ҳақоратлаб видео қўйган. Кеча Лоланинг эмчагини харом деган рижоллар бугун миллийликка тош отяпти, миллий либосдаги қиз-аёлларни фохишага чиқаряпти. Ўзбекистон давлатчилиги учун бу жуда жиддий сигнал. Минбарда айтилаётган аёлларни эъзозлаш реалликка кўчганда бундай қўрқинчли тус олиши керак эмас. Айни дамда бир гуруҳ Фейсбук фаоллари қизлар ҳимоясига чиқиб, ички ишлар органларидан ҳуқуқбузарга чора кўришни талаб қилмоқда. Қизларнинг ўзи ҳам жамоавий тарзда ариза киритишган. Кузатамиз https://t.me/daydi2021