TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2325

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи20,200Број прегледа
Објављено7. мај07.05.2024. 05:00
Садржај

Садржај поста

Албатта ўлим ҳақ, эртами кечми у барчамиз билан учрашади… Аммо, нега шу қисқагина умримизда ўзимиздан яхши ном ва яхшиликлар қолдириш ўрнига, бўлмағур ишлар билан шуғулланамиз. Биз, Камолон Ош маркази раҳбарининг бевақт ўлимидан унинг яқинларига хусусан битта қонуний учта шаръий никоҳдаги хотинидан бўлган 11 нафар болаларига ачинамиз. Шунчаки тасаввур қилишни ўзи даҳшат, ундан қолган бойликлар, уй-жойлар, машиналар, ошхоналар, жигарлари ва ота-онасини айтмаганда, 15 та инсон (4 та хотин 11 та бола) нинг мол-мулк устида судлашиб, талашиб-ёқалашиб юришини. Марҳумнинг атрофида бўлган диний радикаллар уни бутунлай ривожий фикрдан айиришди, элга нафи тегадиган бус-бутун тадбиркордан рижжол пулдор ясашди. Уни “суннат”га амал қилдириб, кўп хотинлик қилишди, кези келганда пулларидан биродарларни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланишди.😕 Бир савол тинчлик бермаяпти, “диний ақидасига мустаҳкам эътиқод қиладиган мусулмоннинг дунёдаги энг беҳаё давлатда дам олишига нима мажбур қилди экан” 🤔 https://t.me/daydi2021