Садржај поста
Бир ўғилни орзу умид билан 9 ой кутасан, бор азобни ютиб дунёга келтирасан. Емай едирасан, киймай кийдирасан, бўйи бўйингга етган сайин қувонасан. Кун келиб мактабни тугатиб Тошкани азимдаги бирор нуфузли олийгоҳга ўқишга киради, балки контракт, балки бюджет. Дунёларга сиғмай фахрланиб эл юртга ош берасан. Жигарпорам ўқияпти деб энди кўпроқ харажат қиласан. Бировдан кам бўлмасин деб талаба ўғлингни кечаю кундуз ишлаб бўлсада қўллашга ҳаракат қиласан. У ахмоқ бўлса, нетда ўтирволиб тутуруқсиз видеоларни кўриб ўзбекни, туркийни бир тийинига олмайдиган арабни ҳимоя қилгиси келиб Исроил элчихонасига ўт қўймоқчи бўлади. Эх ақлсизгина болама.... Нималарни ўйлагандинг. Олисдаги бир бирини қирғин қилаётган бир оға ини миллатни оҳини эшитдингу, ёнгинангдаги ўз туққанларингни эсламадингми? Қилаётган ишинг шундоғича қопкетмаслигини, қонун ўз сўзини айтишини билмасмидинг. Мана энди беш йил ортингдан ким сани йўқлаб боради? Туркияда ўтирволиб кунда Фаластинни ёқлаб пост қўйиб бонг урган Мубашширга ўхшаганларми? Диндошларим ўляпти деб санга ўхшаганларни миясини суюлтирган диний блогерларми? .... АФСУС!!! Бўғзимга оғир бир нима қадалди, кўп ёзмоқчи эдим, ёзолмадим😥 ©️Феруза Шаропова https://t.me/daydi2021