TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2330

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи16,500Број прегледа
Објављено10. мај10.05.2024. 07:05
Садржај

Садржај поста

#Диққат Ҳаракат иштирокчиларининг диққатига Жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тратибини сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга қуйидагиларни тавсия этамиз: - масжидларга жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда ташриф буюриш; - шахсий транспорт воситасида ташриф буюрганда Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда белгиланган жойларда тўғри тўхтатиш ва жойлаштириш; - транспорт воситасини йўлларда бетартиб жойлаштириб қолган ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайликларни келтириб чиқармаслик; - ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланиш; - пиёдалар йўлларни белгиланган жойлардан тўғри кесиб ўтиш; - тартибга солувчиларнинг, светофорлар ҳамда йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланиш. Эслатиб ўтамиз! Қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб ёки хатти-ҳаракатлар содир этиб, бошқа иштирокчилар учун ноқулайликларни юзага келтирманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг. 👉@YHXX_UZ