TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2334

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи23,300Број прегледа
Објављено13. мај13.05.2024. 05:50
Садржај

Садржај поста

Хотин-қизларни тортқилайверманг Ўзбекистон, ҳар-хил кучларнинг хотин-қизларда эксперимент ўтказадиган давлати эмас. Шариатчиларнинг чангалидан амал-тақал қилиб, қутқарилган аёлларимиз, ўзидан психолог ясаб олган соққакаш-фирибгарлар тузоғига илина бошлашибди. Хотин-қизларимизни, психологсифат нусхалар, униси уёққа, буниси буёққа, наригиси нарёққа торқилаяпти. Сув ичишдан бошлаб, ҳожат чиқаришгача бўлган ишларига аралаша бошлашган. Давлат бюджетидан миллиардларни сўриб ётган, маҳалла уюшмаси ва хотин-қизлар қўмитаси ўз функционал вазифаларини бажарганида эди, жамиятимизда шунақа нуқсонли муаммолар пайдо бўлмас эди. https://t.me/daydi2021