Садржај поста
Араблашиш бизни жамиятга нима берди ? Ҳеч уйлаб кўрганмисизлар, нега радикал диндорлар, хотин-қизларни, ҳамма нарсадан тийилишга, бутун борлиқдан ажратишга ва билим эгаллаб дунёни англашларига, тиш-тирноқлари билан қаршилик қилишади ? Арабларга содиқ қул бўлган типларнинг, хотин-қизлар устидан бўлмағур ҳукмларни тўқиб чиқариши, аёлларни чўридан ҳам баттар итоат этадиган “зомбилашка” ларга айлантиришларидан муддаолари нима ? Уларга қуйиб берилса, қизлар алоҳида ўқисин, аёлни кўзидан бошқа бирор жойи кўринмасин, уйда ўтирсин, тинмай намоз ўқисин, ишламасин эркаклар йиғиладиган жойлага бормасин, эркак дўхтирларга кўринмасин, эрини уйлантирсин, боқсин, ювинтирсин, телефонини ковламасин ва ҳоказолардан иборат талаблари билан аёлларнинг эрки ва ҳуқуқларири мутлақо чеклашни ҳоҳлашади. Бир чаламулла яқинда қилган маърузасида; аёлларни ўзига тегишли ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум этилаётгани етмагандек, яна эр жонивор шохини тираб қоса, тандирда нон ёпаётган бўлса ҳам уни ҳоҳишини қондириши ҳақида гапирибди. Ижтимоий тармоқлардаги замонавийликни тарғиб қилган баҳс-мунозаларда , ўз фикрига эга, ўқиган маълумоти бор, замонавий хотин-қизларни овозини ўчириш учун отаси, эри, ака-ва укалари даъюсдан олиб бенамозга солишди. Тагини кўтарса хотин-қизларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини англай бошлаши, илм-фанни ўрганиб, динга нисбатан саволлари пайдо бўлиб қолиши, радикалашиб кетаётган диндорлар учун катта фожеа ҳисобланади. Улар учун хотин бу қулдан бошқа нарса эмас. Биз индамай ибодатини қилса ҳеч кимга зарари тегмаса бўлдида, деганларимиз қўлига пичоқ олишни бошлашди, шариатга саволи борларнинг виртуал жанозасини ўқишди. Бундай манқуртлар, ўз миллати ва туғилган жойининг анъанаси ва урф одатларини куфр ҳисоблаб, ота-онасига қарши чиқиб, ақидапарастликка ружу қўя бошлашди. Улар ўзларининг жирканч мақсадларини амалга оширишда энг аввал аёллар ва болалардан фойдаланишди. Ҳижобга ўраниш флешмобини эслайлик; - Фалончи мактабда рўмол ўрагани учун бу бўлди, у бўлди деб ҳар хил баҳона ва уйдирмалар билан ижтимоий тармоқлар ва чет эл ОАВларида чиқишиб роса ҳукуматимизни обрўсизлантиришга уринишди. Ҳижоб ва бошқа дин талаб қиладиган нисбатан ҳукуматнинг толерантлик сиёсатини нотўғри тушунишиб, ўзларини кенгроқ имкониятга эгамиз дея ҳисоблаган чаламулла, псевдо имомлар, отинлар ва ҳоказо дин фаоллари хотин қизларнинг устидан ҳукм чиқаришди, энди эса уларни бурқа, ниқоб паранжи кабиларга ўраниб юришга талаблари ҳам янграй бошлади. Аммо улар бир нарсани унутишди. Ўзбекистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари ҳам анойилардан эмас, устоз кўрган, кўпни кўрган катта тажрибага эга шижоатли махсус хизматларимиз бор. Буни ҳеч қачон, ҳеч ким унутмаслиги шарт. Биз ҳам хотин-қизларимизни радикал диндорларнинг чўриси бўлиб эмас, ўз фикрини айта оладиган замонавий аёл бўлиб яшашларини, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлай оладиган даражада салоҳиятга эга давлатмиз. @daydi2021