TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2354

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи21,400Број прегледа
Објављено26. мај26.05.2024. 10:16
Садржај

Садржај поста

​​Таълим муассасаларида барча ўқувчилар учун мажбурий ва ягона бўлган мактаб формаси барибир бизга сув ва ҳаво каби зарур. 2026 йил ўқув йилини кутиб ўтирмасдан шу ўқув йилини ўзиданоқ мажбурий ва ягона формани тезроқ қонуний жорий этиш шарт. Ҳурматли тепадагилар, Мактаб чуқур билим беришдан ташқари кўпроқ ҳаётга йўналтириши , йўл кўрсатишини ҳам инобатга олинглар. Ягона форма болаларнинг ижтимоийлашувига, яъни жамиятда ўрнини топишига ёрдам беради. Давлатда икки хил стандарт бўлмайди. Бу нима деган гап мактабларда 95 фоиз хижобашкалар босиб кетди. Болаларни араблашиши яхшиликка олиб келмайди. Нега, нима учун Ягона формани пайсалга солиб келаяпсизлар тушунмаяпман. Таълим тизимни барқарорлаштириш ва барча ўқувчиларни маромлаштириш вақти келди. 2024 йил қиз битурувчиларига эътибор беринг, мактабни битирибоқ ўқишга ёки ҳунар ўрганишга эмас, эрга тегиб кетадиган жорияларга ўхшашади. Исм-фамилиясини тўғри ёза олмаса ҳам, Эри учун таҳоратга сувни қандай тайёрлашни яхши биладиган манқуртликни уддалашади. Энди айтингларчи, кимга керак бунақа, савиясиз диндор қатлам? @daydi2021