TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2366

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи21,000Број прегледа
Објављено6. јун06.06.2024. 06:32
Садржај

Садржај поста

💥 Ака, мен Аллоҳдан қўрқаман! ⚡️ Кўп савдоларда бўламан. Икки тоифага ишонгим келмайди – кўп гапирганга ва ҳеч бир эҳтиёжсиз “Ака, мен Аллоҳдан қўрқаман, сизни алдамайман” деган мазмунда гап қилганга. ⭕️ Сабаб бор – шу ёшга кириб (астағфуриллоҳ) "Аллоҳдан қўрқмайман" деганни кўрмадим. Лекин суҳбатига диний безакни аёвсиз бериб, кейин лафзини арзон сотганни кўп кўрдим. ✍️ Биродар, эътиқод охиратингиз, қалбингиз, ўзингиз учун. Уни чўнтагингизга фойда ниятида йўналтирган заҳотингиз барига путур етади. Аброр Зоҳидов https://t.me/daydi2021