TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2376

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи15,200Број прегледа
Објављено19. јун19.06.2024. 06:07
Садржај

Садржај поста

Яна бир муҳим факт !!! Ўтган йилларда, Ўзбекистон реклама бозорида диний муҳитнинг таъсири сезилиб қолди. Ишлаб чиқарувчи, олиб-сотар ва бошқа турдаги тадбиркорлар ўз товарларини содда халққа ўтказиш учун диний башаралардан фойдалана бошлашди. Тушунтириброқ айтадиган бўлсак, интернетда сал-пал танилган сўпи, эшон, имом, мулла, отинойи ва бошқа қаланғи-қасанғи диний фаоллар экранга чиқволиб, у ёки бу товарни реклама қилиб беришди. Натижада саводсиз халқ, миллионларидан айрилиб, Ал-ҳадая, Кист ал хинди, Синдур уруғи, Қора седана мойи ва яна алламбало арабча номлар қуйилган маҳсулотларни оптомига сотиб олаверишди. Ҳа деса, фалончи домла айтаяпти, ҳам савоб ҳам малҳам бўлади деб ишонишди. Мана шу жойда, Ўзбекистон рекламасини назорат қиладиган масъуллар ва солиқ органлари мошенникларга шерик бўлишди десак адашмаган бўламиз. @daydi2021