Садржај поста
ТОЖИКИСТОН НЕГА ҲИЖОБНИ ТАҚИҚЛАДИ ? Тожик расмийлари мамлакатда арабларга тақлид ва ақидапарастликнинг кучайиб бораётганлиги, ёшлар ўртасида илм-фанга эмас шаърий муносабатларга ружу қуйиш авж олиб кетганлиги туфайли ҳижоб ва бошқа диний атрибутларни буткул тақиқлашга қарор қилди. Ҳижобланиш ва бошқа диний либосларни кийиш қонун билан тақиқланди.Ушбу қонунга риоя қилинмаса жиноий иш қўзғатилиши белгилаб қуйилди. Ҳижоб тақиқланган ҚОНУН Тожикистон парламентининг юқори палатаси, жорий йилнинг 20 июнь куни " анъана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида "ги қонунига ўзгартиришлар киритди. Унга кўра энди Тожикистонда "миллий маданиятга бегона кийимларни олиб кириш, сотиш ва жамоат жойларида кийишни тақиқланади. Таъкидланишича, бундан мақсад тожик миллий қадриятларни ҳимоя қилиш ва диний экстремизмнинг олдини олишга қаратилган. Тожикистонда диний муҳит қандай эди ? Мамлакат Покистон ва Афғонистон билан ўзаро чегараларга эга. Қўшни давлатлардаги шариат тузумлари Тожикистонга ҳам ўз таъсирини ўтказиб келади. 1899 нафар тожик эркаги Ислом давлати аъзоси бўлган, 4000 дан ортиқ тожиклар экстремист сифатида руйхатга олинган. МДҲ давлатлари, Яқин шарқ ва Европа давлатларида содир этилган террористик актларда тожиклар иштироки кўплаб қайд қилинган. Мамлакат ичкарисида ҳам бир неча бор террористик хуружларнинг олди олинган. Сўнгги пайтлар, ижтимоий тармоқларда замонавий хотин-қизларга нисбатан тошбўрон қилиш, ўлдириш таҳдидлари авж ола бошлаган эди. АҚШ ва ЕВРОПА бунга қандай муносабатда ? Тожикистон ҳукумати ўз фуқароларининг хавфсизлигини, мамлакат осойишталигини, ёшлар келажагини уйлаб қабул қилган қарори ҳақида на АҚШ на ЕВРОПА ғинг дея олмади. Сабаби бу ГЕГЕМОНлар диндорларни ҳимоя қилиш баҳонасида, террорчиларни қўллагани ҳақида бутун дунё воқиф бўлиб бўлган. Энди уларни дин ҳимоячиси эканлигига ҳеч ким ишонмайди. Қандай натижа кутилмоқда? Ҳижоб ва бошқа диний либосларнинг тақиқланиши, асрлар давомида шаклланган миллий қадриятларни тиклайди. Тожик элида, миллий ғурур юқори этапга чиқади. Халқ Покистон ва Афғонистон таъсиридан ҳимояланади. Мамлакат ўқув илмий даражаси ошади. Ишлаб чиқариш ва инновациялар ривожланиб, минтақада ўз салоҳиятини намоён эта оладиган мамлакат қад ростлайди. @daydi2021