Садржај поста
Ички ишлар ходими, Депутат Дониёр Ғаниевга тарсаки туширгандек гапирди Диний таълимни фақатгина рухсат асосида берилиши ҳақидаги қонун муҳокамасида бир депутатча чиқиб нимадирла деб вайсабди. Ўроғда йўқ, машоқда йўқ хирмонда ҳозир бўладиган бу каби депутатлар жамиятни бўлакларга бўлиб юбораётган, қонун-қоидаларни менсимай шариатни тиқиштириш авж олган пайтларда оғизларига талқон солиб олишганди. Мана энди диний таълимни қонунийлаштиришга келганда, сассиқ бурунларини суқишаяпти. Нега ? чунки Д.Ғаниевнинг ўзи ҳам ҳужрада диний таълим олган, Устози Фаргонадаги вохобийларни рахнамоси бўлган мархум Қори Восиев эканлигини унутмаслик керак. Бу каби ҳужравий амалдорлар кўплиги учун ҳам ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари ҳар қандай вазиятда ҳам буларга келтириб берадиган важларга эга бўлишади. Органларда ишлайдиган шундай мутахассислар борки, улар депутатларга ҳам диний пешволарга ҳам ўз ўрнини кўрсатиб қуйишади. @daydi2021