TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2395

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи22,000Број прегледа
Објављено27. јун27.06.2024. 06:49
Садржај

Садржај поста

Расмда Иордания қироличаси — Рания Ал-Абдуллоҳ. У Иордания қироли Абдуллоҳ ИИ бин Ал-Ҳусайиннинг турмуш ўртоғи. Исломнинг энг олий пайғамбари ҳисобланмиш Муҳаммаднинг авлодлари ҳозир ҳам яшаётганларини билармидингиз? Айнан Қиролича Рания Муҳаммад пайғамбарнинг бугунги кундаги энг яқин авлоди ҳисобланади. ВА У ҲEЧ ҚАЧОН ҲИЖОБ КИЙМАГАН! Унинг онаси ҳам, қариндошлари ҳам умри давомида диний либос киймади. Қирол Абдуллоҳ ИИ ҳам доим замонавий кийимда. Пайғамбарниниг авлодлари нега бундай кийиняпди!? Сабаби оддий, чунки улар ақлли, баъзи оми халққа ўхшаб аҳмоқ эмас. Иордания аҳолиси эса диний либосда кийинади. Дунёга кенг ва реал кўз билан боқайлик. Либосларнинг вазифаси — ҳимоя, чиройли кўриниш ва асосийси қулай ҳаракатни таъминлаш холос. Унинг бошқа ҳеч қандай муқаддас ва илоҳий вазифаси йўқ. П.С. Шу ўринда мени муллаларнинг фарзандлари ҳам қаерда ва қандай таълим олаётгани қизиқтиради. Жоҳил омманинг фарзандларини ҳужраларида танасига жароҳат етказиб, очлик билан жазолаб, болакайлар билмайдиган ва тушунмайдиган тилдаги матнларни ёд олишга руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказаётганларнинг боласи йўқмикан?! Ўзи бошқаларга бераётган азобларни боласига раво кўрган бўлармикан?! Наҳотки ўша мурғакларнинг ўрнида ўз боласини тасаввур қилиб кўрмаса... Ўзи муқаддас билган қуръонида шундай оятлар бор: "улар кўзи очиқ – кўрмайдилар, қулоқлари бор – эшитмайдилар, қалблари муҳрлангандир". Муҳрланган қалбларни очиш пайти келди. @daydi2021