TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2401

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи23,200Број прегледа
Објављено29. јун29.06.2024. 06:25
Садржај

Садржај поста

2016 йилдан кейин давлатнинг динга, диндорларга муносабати кескин ўзгарди. Эркинлик берилди, дин улуғланди, диндорларга қулоқ солиш бошланди. Суриядан адашган дея ҳисобланган аёллар ва болалар олиб келинди. Давлат диний соҳадаги қаттиққўллигимиз, ўз вақтида диний билим бермаганимиз экстремист, террорчи етишиб чиқишига ҳисса қўшди дея ҳисоблади. Қолавеса, дин, диндорлар масаласини махсус хизматлар ортиқча бўрттириб, олабўжи кўрсатаяпти деган фикрга ҳам муайян муддат борган бўлса ажаб эмас. Хуллас, 2016 йилдан сўнг, Қуръон бўйича, Ҳадис илми бўйича мусобақалар бошланди, давлат раҳбари катта минбардан Қуръоннинг маърифати борлигини, уни ўрганиш кераклиги таъкидлади. Давлат дин ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти, илм бермаяпти деган маънода бу соҳадаги илм эгаларини ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилишга ундади. Мақсад — ёшларнинг дин ҳақидаги тушунчаларини Зуфар, Салоҳ кабилар шакллантиришини олдини олиш эди. Шунингдек, Мусулмонлар идораси томонидан Қуръон курслари ва бошқа дарслар ташкил этилди. Одамларнинг эмин-эркин ибодати учун мавжуд шароитлар яхшиланди, аксар давлат идораларида ҳижобга рухсат берилди, Ислом цвилизацияси маркази қурилиши бошланди. Президент вилоятларга ҳар бир ташрифини муқаддас қадамжолардан бошлади, дуолар қилиниб, диннинг жамиятда тутган ўрни улуғланди. Дастлабки босқичда ҳаммаси яхши кетди. Ижтимоий тармоқлар диний постларга тўлди, бу борада ҳамма эркин ёза бошлади, гапирилди. Шодонлик, қувонч бўлди. Аммо ҳаммаси олдинда эди. Давлат биринчи зарбани мактаб масаласида қабул қилди. Давлат камбағал ва бойни бир кийим ичига тиқмоқчи бўлди. Токи, бой болалари камбағаллардан фарқланмасин, алоҳидаланмасин, камбағаллар бойларга етишаман дея бели букилмасин дейилди. Бироқ радикал диндор қатлам қарши чиқди, давлат ҳижобга қарши дея роса муҳокама қилинди. Натижада форма бекор қилинди. Кейин эса оммавий араблашиш жараёни бошланди. Ресторан, кафе, ҳатто фаст-фудлар ҳам араблаштирилди. Кафелар билан бирга, одамлар ҳам ҳалол ва ҳаромга ажратила бошланди. Аксар тўйларга ҳам тўлиқ диний шакл берилди. Бир-бири билан ошна-оғайни бўлиб келганларни диний қарашлар ажратиб юборди. Банкда ишлайдиган дўстидан, ичадиган, чекадиган дўстини маломат қилиб, ундан воз кечилди. Тоифа, гуруҳ бўлишлар бошланди. Ҳижоб масаласида мақсадга эришилгач, бурқа тарғиботига ўтиб кетилди. Бурқа кийганларни оқлаш, уларни ҳатто ҳижобдагилардан устун қўйиш жараёни бошланди. Бурқа масаласида яна бир тарсаки тортирди. “Крокус”даги теракт эса Марказий Осиё давлатларига яна бир тарсаки туширди. Натижада қаттиқлаштириш жараёни бошланди. Айбни ўзгалардан қидирманглар, ўзинглардан қидирганинглар маъқул. Буёғига дунёвийлик кўпроқ улуғланади. Араблашиш капут S.U. @daydi2021