Садржај поста
ЯНА БИР МАРТА МРАКОБЕСЛАР ҲАҚИДА Талант Бек Беруний дин Хоразм тарихига қандай машъум таъсир ўтказганини чиройли битиб қўйибди. Исломий давлат Эронда Берунийнинг бош яланг, ер шарини кўтариб турган ҳайкали ўрнатилган. Бизда амёбалар Берунийга салла ўратиб тасвирлаган, гўё салла динни белгилагандек. Ҳижоб жанжали бўлса биров айтмайдики эшакка атлас тўқим урсанг ҳам эшак деб... Хоразмийни динга даъват қилди, алгебрага эмас... Улуғбекни амёбалар бошини кестирди фалакни ўрганиб бўлмайди деб... Улуғбек динни улардан яхши биларди. Али Қушчини Хўжа Аҳрор авлодлари Самарқандга сиғдирмади... Ибн Синони қишлоғидан қувғин қилди. Бухорийни қувғин қилди. Хор ҳолда бир тўқай олдини ватан қилиб яшади. Бугун ҳадисларини ўқийди. Жомий устидан юмолоқ хат ёзди подшога тинимсиз. Йигирма ёшида Ҳажни адо қилган Ҳамзани тошбўрон қилган ҳам мана шу амёбалар. Ватанини қўриқлаган Муқаннани ёмонотлиққа чиқарди. Ҳозирги амёбалар ўшак ичра яшаяпти... Динни яхши билган одам динни тарафини олмайди. Дин қуёшдай бўлади, қалбга ўзи киради бурқасиз ҳам... Мен айтган одамларни "ислом дини"ни қурол қилганлар хор этган. Мисоллар кўп... Демократик давлатни истамаганларга интернет тармоқда турмуқ борми? Ҳар балога кўзи тушади-ю ...Бориб Сўфи Оллоёрни қабрини супурмайдими? @daydi2021