Садржај поста
Ҳукуматнинг диний бағрикенглик борасидаги ғамхўрлиги, бошимизга кулфат ёғдиришига бир баҳя қолди десам адашмаган бўламан. Диний муҳит қуюшқондан чиқиб кета ёзди, оммавий араблашиш, ёшу қари диний қиёфалашишга ўтиб кетди. Одамлар бир-бири билан гаплашганда арабча сўз қўллаш оммалашди. Бинту, синту, мая-уммая ва яна бир алламбало арабча сўзлар луғатимиздан жой эгаллашга улгурди. Яна 5-6 йил диний бағрикенлик қилганимизда, “Ал-Ўзбакия” давлати пайдо бўлиб, қизлар алоҳида синфларда, аёллар алоҳида метроларда, эркакларимиз яктакда, аёлларимиз рўдапода бўлмаса тошбўрон қилинишарди. Атиги 5 йиллик диний бағрикенглик сабаб пайдо бўлган иллатлар ва бунинг натижасида тикланиши қийин бўлаётган давлат принципларига аҳамият беринг! 1. Никоҳ ва оила муносабатларида; Қонуний никоҳ ўрнига шаърий никоҳ оммалашиб кетди. Уммат бўлади деб пала-партиш туғдирилган миллионлаган болалар тўлиқ оилада яшаш бахтидан маҳрум бўлишди. Талоқ сўзи омматан қўлланилиши натижасида қонуний никоҳларга ҳам дарз кета бошлади. 2. Кийиниш борасида; Вояга етмаган қизларнинг 30-35 фоизи, 18 ёшдан катта хотин-қизларни 40 фоизи ҳижоб, бурқа ва ниқоб ўраб, арабий қиёфа касб этишди. Жуда кам кўрсатгичда бўлсада яктак кийиб олган эркаклар кўпайди. 3. Таълим соҳасида; Давлат бераётган мажбурий таълимга ишонч сўндирилиб, диний мактабларнинг иштироки ошиб кетди. Олий таълим ва педагоглар таркиби шариатча қарашдаги кадрларга тўла бошлади. 4. Тиббиётда; Онаси, турмуш ўртоғи, келини, қизи ва опа синглисини эркак врач кўригига юбормаслик, тез ёрдамга аёл шифокор юбориш талабини қуйиш, Замонавий тиббиётга ишонч йўқолиши, қора седана ёғига ишониб миллионлардан айрилиш кузатилди. Кўплаб Шифокор ва тиббиётчилар санитария ва гигиенага зид равишда ҳижобланишди соқол қуйишди. 5. Савдо-сотиқда; Солиқ қонунчилиги деярли унутилди, барча олди сотдиларда шариатча муомилага ўтилди. Молиявий масалаларда арабча усуллар жорий қилина бошланди. 6. Илм-фан ва инновацияларда; 37 миллионлик аҳолига эга, савод даражаси юқори бўлган мамлакат илм-фан ва инновацияларда ўзини деярли кўрсата олмади. Мамлакатнинг илмий салоҳияти ўз ўрнини эътиқодга бўшатиб беришни бошлади. Бюджетдан миллиарлаб пул оладиган янги ишланмаларга масъул ташкилотларни парвосизлиги сабаб, ҳамма ишланма ва ноу-хаулар четдан импорти кўпайган. 7. Давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза этиш органларида; Кўплаб давлат ташкилотларида намозхоналар ташкил этилди, иш пайтида масжидда эътиқод билан машғул бўладиган ходимлар кўпайди. Ҳокимлар ва бошқа раҳбарчалар диний муҳит кенг қулоч ёзишида мастер класс ўтиб беришиб, шариатни кучайишида ўз ҳиссаларини қўшишди. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ўртасида диний қарашлари кучайиб бораётган зобитлар пайдо бўлди, ёвга ватан дарвозасини очиб беришга мойил эътиқодли ходимлар кўрина бошлади. Хуллас, Диний муҳит деярли барча соҳаларни ва тизимларни фалажлантириб қуйган эди. Ҳукуматнинг ўз вақтида этагини йиғиб олгани, мамлакатимизни яқин келажакда юз бериши мумкин бўлган қора кунлардан асраб қолди. @daydi2021