Садржај поста
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий хазратларига қарши юриш. Каримберди тағо, сал ошириб юбормадизми? Шунчалик "ақлли" дин пешвоси экансиз, нега унда сиз ўша лавозимда, ўша курсида эмассиз? Фалон пулдан соққани йиғиб, балачаларга эртак, қаёқдаги хикоятларни гапириб, сахнада "мотиватор" бўлиш бошқа, муфтий даражасидаги, раҳбаргача етиб бориш анча бошқа. Муфтий тўппа тўғри гапни айтдилар, дунё илмини ўрганиш вақти келди. Қачонгача Ер юзига фақат мардикор етиштириб берамиз? Охирги 50 йил ичида хужрада ўтириб таҳсил олганларни қайси бирини биласиз, бирор нарсани қойиллатиб, дунёда номи чиққанини, борми шунқаси битта бўсаям, билиб олайлик? Ман тушунмай турганим, Ўзбекистонда вахобий, радикал хисобланмиш Содиқ Самарқандийни ўзию, уни маърузалари запретга тушган, қандай қилиб Каримберди Тўрамурод Самарқандий билан бемалол интервью ташкил қилди. Хамма учун бирдай бўлган қонун бузилмадими ёки у шахсга бошқача ишлайдими? © А.Ц. Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларидан Каримберди Тўрамуроднинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо беришни ва мамлакатимиз Бош муфтийси Нуриддин Холиқназаровни қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини сўраймиз. Зеро шайх ҳазратларига ОАВ орқали таҳдид ва ҳақорат қилган шахс қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилиши шарт @daydi2021