TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2429

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи19,200Број прегледа
Објављено21. јул21.07.2024. 12:27
Садржај

Садржај поста

Бир қориака 5-синфда ўқийдиган қизини мактабга ҳижоблантириб юбораркан. -Ўғил болалардан, эркак муаллимлардан ўзингни узоқ тутгин, эркак сотувчидан нарса харид қилмагин. Пешин намозига етиб келиб, ойинг ва сингилларинг билан ибодатда қойим бўгин деб доим таъкидлар экан. Қизчага бошқа тенгдошлари каби уйнаб кулиш биргаликда дарс қилиш ва чет тилларни ўрганиш ҳаром қилинган хуллас. Шу қиз ўзига қуйилган чекловлардан маъно изламоқчи бўлибди. Ўзича фикр юритиб кўрибди. -Нега бошқа қизларга эмас айнан менга кимдир нима қилиши мумкин, магазинчи амакидан нарса сотвосам мани еб қўярмикан, ўғил бола синфдошларим билан гаплашсам нима бўларкан деб, ўзини миясини ислоҳ қивурибди. Бир куни тонг саҳардан мактабга тайёрланар экан. Ҳар доимгидан замонавий кийиниб, юз кўзига оро берибди. Рўмолни қориака талаб қилгандака эмас орқасига ўрабди. Мактабга шу кўринишда борган экан ҳеч ким аҳамият ҳам бермабди. 1-2 та дугоналари уни ўзгаргани ўзига ярашганини айтиб мақтаб қуйишибди. Қиз ҳайрон бўлиб эртаси куни ҳижобни сумкасига тахлаб, сочларини турмаклаб мактабга келибди. Яна ҳеч кимни иши бўлмасмиш, ўғил болалар ҳар кунгидек ўз ўқиши, уйин кулгиси билан овора, бир-бири билан ҳазил қилиб, қувлашмачоқ уйнашиб, қизнинг ҳижобни ечганига аҳамият ҳам беришмабди. Қиз янада фикрлай бошлабди. Отам айтганидек ўғил болалар ёввойи эмас экан, ҳижоб ўрасам ҳам ўрамасам ҳам мен билан ҳеч кимни иши йўқ, демак ўғил болаларнинг қизлар билан иши йўқ улар ўз дунёсида яшашмоқда. Мен ўқишим билан билимим билан ҳаммани эътиборига тушарканман деб, шу кундан яхши ўқий бошлабди аввал синфда етакчи бўлиб билими билан ҳаммани эътиборини қозонибди. Кейин унга фан олимпиядасига йўлланма беришибди. Қориака аввалига жаҳли чиқибди, кейинчалик мактаб ва маҳаллани аралашуви билан қизини ҳамма ўқувчилар қатори кийинишига қаршилик қилолмай қолибди. Қиз бу йил 6-синфга ўтади. Моҳигул Назарова ( ўқитувчи) @daydi2021