TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2434

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи12,200Број прегледа
Објављено23. јул23.07.2024. 14:48
Садржај

Садржај поста

Ижтимоий тармоқдаги Ҳурматли дўстлар! Қуйидаги ҳолатга диққатингизни қаратмоқчиман! Робия Мунаввара исмли (паспортида бошқа исм фамиля бўлиши мумкин) адашмасам Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Мен томонимдан ўзимни фейзбукдаги профилимда қўйган (Хуррамбек деган ватандошимизни видеоси) постимга қуйида илова қилинган скриншотдаги изоҳни қолдирган. Робия Мунавара ёзган шарҳида жумладан шундай деган: “Мавлоно Румий айнан сиз ва авлодингиз 25 йилдан сўнг афгонистонга мардикорликка борасиз афгонистон шундай ривожланиб борса. Гапим эсизда турсин сизни болалариз боради”. Энди бу жумлаларни таҳлил қиламиз! Робия Мунаввара исмли кимса, шу қӯйган шарҳи билан нима демоқчи? Демак мен Ўзбекистон фуқароси сифатида ўз юртимда иш тополмай Афғонистонга иш қидириб боришим бу Ўзбекистон иқтисодий таназзулга юз тутишини англатмайдими? Ёки коса тагида нимкосаси бор дегандай бу кимса Ўзбекистонни келажакда Афғонистонга меҳнат муҳожирлари етқазиб берувчи бир қолоқ давлат бўлади демоқчими? Ёки Ӯзбекистон келажакда Афғонистонни мустамлакаси бӯлади демоқчими? Ёки Афғонистон Ӯзбекистонни фатх қилади демоқчими? Робия Мунаварага ӯхшаган кимсаларга бунча шариатпарастлик, Толибонсеварлик қаердан шаклланиб қоляпти? Давлатимиз томонида берилган диний эркинликни суиистеъмол қилишга бу кимсани нима ёки ким мажбур қиляпти? Ундан ташқари Робия Мунавара исмли кимса ижтимоий тармоқда шахсларни иймонини вазнини ӯлчайдиган иймонамерка десак хато қилмаган бӯламиз. Бу кимса фақат бошқаларни иймонини ўлчаб юради. Иймон тарозиси ҳамиша чўнтагида. Аммо ўзини иймонини ҳеч ўлчамайди, чунки недовесы чиқишидан қўрқади. Мани фикрим бўйича, Робия Мунавара ва унга ўхшаган кимсаларни вақтида дунёқарашини ўзгартирилмаса оқибати яхши бўмайди. Ўз.Р. Конституциясининг 35-моддасига биноан, Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. ✅Мавлоно Румий тахаллусли фойдаланувчи саҳифасидан олинди. @daydi2021