Садржај поста
Куни кеча бир нечта шариат ва исломий давлат шайдолари ҳижобланган эркак масаласида бирин кетин чиқишлар қилиб “қўрқоқ олдин мушт кўтарар” усулидан фойдаланишди Ўғринининг ҳадиги чўпдан деганларидек мубашшир аҳмад ва унинг қабиладошлари ҳижобли эркак баҳонасида кенг кўламли рейдлар ўтказилишидан, уларга тегишли “бачча”лар ошкор этилишидан хавотирларини изҳор этишди. Бири муборак қуръони каримдан иқтибос келтирди, иккинчиси Муҳаммад пайғамбар сўзларидан понятка ясади, хулласи калом ҳижобли эркак мавзусини ўзларича бости-бости қилишга уринишди. Қуйлиқ бозорида ҳижоб кийиб олиб, эмчак халтасига пахта тиқвоган эркак ҳеч қандай жинни ёки псих ҳам эмас ёки гей ҳам эмас. У айнан Мубашшир Аҳмаднинг раҳнамолари молиялаштирган синов лойиҳасидаги актёр холос. Халифачиликни ўрнатиш тарафдорлари, онгги сўқир манқурт қориларни шунақа кийинтириб, ўзбек ҳуқуқ органларини ҳушёрлигини текширмоқда. Ими жимида ҳижобли эркакларни одамлар орасида эркин кездиргач, мамлакатда яхшигина хунрезликлар ва ваҳимали ҳолатларни уюштиришни мақсад қилишган. Умиджон исмли ҳижобдаги эркак, дастлабки тергов пайтида сўроқ қилинганда, ўзи каби юзлаб эркакларнинг ҳижоб ва бурқада одамлар орасида юрганлиги ҳақида кўрсатма берган. Унинг муғомбирона кўрсатмасида, -биз шунчаки қизиққанимиз учун ҳижоб ўраганмиз дейишига қарамасдан терговчилар унинг эркак дугоналари ҳақида маълумот тўплашга киришишган. Маълумот учун Сурияда бурқа ва ҳижобда бўла туриб шаҳидликни бажариб, одамлар орасида ўзини портлатган 1173 нафар эркак ҳисобга олинган уларнинг 891 нафари марказий осиёлик эркаклар бўлган. Афғонистонда содир этилган террактларнинг 90 фоиздан ортиғини ҳам аёл ниқобидаги эркаклар томонидан содир этилган. Шундай экан Мубашшир аҳмад ва унинг кўрмуридларига қўшиб ҳамма-ҳаммасини жаслиққа равона қилишимиз лозим. Акс ҳолда тинч аҳоли ўртасидаги ўлимлар, шаҳарлар ва транспорт тузилмасига жиддий муаммолар хавфи билан ваҳимали яшашга мажбур бўламиз. @daydi2021