TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2437

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи15,800Број прегледа
Објављено24. јул24.07.2024. 16:43
Садржај

Садржај поста

Мубашшир Аҳмад исмли “диний уламо” ўзини телеграм платформасидаги каналида, ижтимоий тармоқда эркак кишини аёлларга хос бўлган кийим-бошни кийиб, юзини ҳам бурқа билан ёпиб олганлиги ҳолати юзасидан ўзини муносабатини билдириб, унда, агар эркакларни аёллар бурқасини кийиши уларни шахсий идентификация қилишга тўсқинлик қилаётган бўлса, юзини таниб бўлмайдиган даражада макияж қилган аёлларни ҳам бундай қилишларига тўсиқ жорий қилишни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қипти. Бу ҳолатда макияж қилган аёлларни нима алоқаси бор? Нега бу вазиятда урғуни макияж қилувчи аёлларга қаратмоқда!? Ушбу “диний уламо” бу гапи билан Ҳукуматга эркаклар бурқа кийиб юрса индама демоқчими? Ёки Ўзбекистондаги аёллар макияж қилиб ўзларига оро бермасин демоқчими? Балкий бу кимса Ҳукуматга ўзини юқоридаги талабини қўйиш, шу билан бир қаторда ўзини азалий ғараз ниятларини амалга ошириш учун атайлаб ушбу “эркакка” бурқа кийиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимай, бетартиблик келтириб чиқаришга далолат қилгандир! Чунки ушбу инцидент ижтимоий тармоққа чиқар чиқмас, бу кимса ушбу мавзуда юзасидан қуръон ва ҳадисдан иқтибослар келтирган ҳолда узундан узоқ муносабатини билдириб чиқди. Бунда кўриниб туриптики бу инцидент ҳали ижтимоий тармоқ ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали намойиш қилмасдан туриб у хабар топган. Мени фикримча ё ушбу бебошликни ўзи уюштирган ёки куч ишлатар тизимда унга хабар берувчи “хабарчилар” бор! Ўз.Р. МЖтКнинг 184 прим 4-моддасига биноан, Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш, бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно, —базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Энди “диний уламони” постини аёлларга оид қисмига эътиборингизни қаратаман. Гўёки аёлларни юзларига макияж қилишлари уларни шахсий идентификация қилишга тўсқинлик қилаётган эмиш! Аёллар юзларига макияж қилишларига йўл қўймаслик чораларини кўриш лозимлигини таъкидлаган. Ушбу “диний уламо” қўлига бўш микрафон тушиб қолса, фурсатни бой бермай, дарров аёлларни ҳуқуқини чеклаш бўйича ўзини 7 асрга оид бўлган таклифини илгари суради. Мубашшир Аҳмадни нафратига мубтало бўлган аёлларни ягона айби, уларни жинси билан боғлиқ. Зеро, Ўз.Р. Конституцияси, Ўз.Рнинг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуни ва Ўз.Рнинг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида“ги қонунларда аёлларни жинс бўйича камситишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. Таклифим: Ўзбекистондаги аёлларимиздан ифлос қўлингни торт мараз! ✅Муаллиф Мавлоно Румий @daydi2021