TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2443

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи14,800Број прегледа
Објављено26. јул26.07.2024. 17:17
Садржај

Садржај поста

Фарғона водийси, Ўрта осиёдаги тоғлар орасида жойлашган водий. Шимолдан Тянъ-шан, жанубдан Хисор-Олай тоғ тизмаси билан ўралган. Асосан Ўзбекистон, қисман Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудида жойлашган. Ахолиси 10 миллиондан ошиқ, бу Қирғиз ва Тожик аҳолиси хисобланмагани. Умумий майдони 22 минг км² ташкил қилади Солиштирма: Чехия республикаси. Ахолиси 10 миллион, майдони - 78.9 минг км². Энди бир фикрлаб кўрсак. Водий ахолиси баъзи давлатлардан ҳам кўп ахолиси, ери эса жуда кам, зичлик нихоятда тиғиз. Ишсизлик, билимсизлик, ортиқча рақобат, демокрафик кўплиги миқиёс бўйича оғриқли. Тоғлар орасидаги ҳалқни ушлаб туриш учун, уларни тутиб туриш учун бир ғоя керак эди. Қашшоқликка, йўқчиликка, адолатсизликка қарши турмаслик учун албатта бир идеология керак бўлган. Агар халққа осон ҳа осон ғоя бўлмаса бошқарув жуда қийин. Шунга монанд ва халқчил, оммани бир ғояда ушлаш учун, диний эътиқод зарурати тўғилган. Азалдан водий аҳли радикал бўлмаган эди. Эндиги демокрафик буум холатда керак бўлиб қолди. Диний лидерлар сунъий равишда оммага чиқарилди. Халқ эса нима бўлса ҳам ичидаги бўшлиқни тўлдириши ва сабр эътиқод билан кенг омма вақтини чоғ ўтказишни бошлаб юборди. Халқ бир-бирини итарса ҳам, алдаса ҳам, наркотикка қарам бўлса ҳам барибир бир идеология ва лидерларга қулоқ солади. Чунки уларни бошқа овунчоғи йўқ. Агар диний пропаганда ва воизлар овози пастласа, эртага ниэа бўлади валлаҳу аълам. Энг ёмони радикализм республика бўйича ёйилиши бошланди. Диндорлашмаган пойтахт ҳам ёппасига динийлашув фони кетяпти. Воха ҳам анча диний мавзулар кўтарилиб қолди. Айтадию "чилги чилгини кўриб чумак урибди" деб. Арзон, бир кучли бошқарув бўлмагани учун, арзон стилдаги идеология ўтаям хавфли. Агарда система қатъиятни кўрсатиб, қонунларни ишлашини назорат қилиб, қайсидир конфессияга ён босмасдан жасорат кўрсатиб куч-ишлатар тизимлар зийрак бўлса ҳаммаси яхши бўлади албатта. Зийраклик хушёрлик оширилмас экан, бундай зомбиларни пачкалаб назоратга олинса ҳам тугамайди, тугатиб бўлмайди. Халқ дунёвийлик бағрикенгликни намойиш қилиши ва шунга монанд халқ ҳам давлат билан ишлашни, қўллаб-қувватлашни бошлаши заруратдир. Тарихдан сабоқ олмоқ ақлли ва виждонли ҳалқларни зиммасидадир. @daydi2021