TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2456

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи24,500Број прегледа
Објављено2. авг02.08.2024. 13:23
Садржај

Садржај поста

Ичларингдан мингта қори, ўн мингта инмон етишиб чиқаса ҳам, бозор дўконларида фақат диний китоблар сотилса ҳам, мачитларга номозхонлар сиғмай кетса ҳам, мен сизга айтсам, дунёвий илмни ўрганмасаларинг бошларинг ташвишдан, ҳаётларинг бахтсизликдан, турмушларинг мусибатддан чиқмайди. Илмсий тараққий этолмайсизлар. Илмсиз оддий касални даволай олмайсизлар, илмсиз кафирнинг юртига нажот излаб борасизлар. Сигирга сиғинадиган ҳиндулар жигарларларингни алмаштириб беради, чўчқа ейдиган ўрис қийин касалларингга шифо топиб беради. Дин илми, бу- барча илмлар жам бўлган китоб эмас. Дин илм эмас, эътиқот китоби, охират таскини. Илмсиз қолоқсан. Илминг бўлмаса битта замонавий трактор ясай олмайсан. Илм ўрганинг. Ҳамманг даволангани чет элга чопасан. Чет эл кафир юрти эди-ку. Ҳиндлар сигирнинг сийдигини ичади, ифлос яшайди. Сен у ерда нима қилиб юрибсан. Европани Лут қавми дейсан. Бошинг оғриса ўша ёққа чопасан-ку. Нега илмдан юз ўгиргансан. Туғишда хатар бўлган хотинингни илм қутқаради. Касал болангни илм илм қутқаради. Ерингни илм унумдор қилади. Ўттиз йил эътиқод курашини олиб бординг, нимага эришдинг. Қон. Қийноқ. Қамоқ. Жаслиқ. Илмсиз пешонаси шўрсан. Касал бўлсанг, нега ўрис дўхтир излайсан. Чунки улар малакали ва инсофли. Дин бир-бирларингни чиройли алдаш учун воситага айлантирдиларинг. Динни ҳашамдор ҳаётларингни бир бўлага деб билдиларинг. Ўрис дўхтир қани? Ўзбек эса номозхон. Техникани яхши тушунадиган ўрис қани? Пора олмасдан ўқитадиганн билимли ўрис қани? Оддий навбатдан туришни биладиган ўрис қани? Стадионлар, болалалар майдончалари, шифохоналар қуриб берган ўрис қани? Ўрис ишлаган ишхонада халтура бўлмасди, непотизим бўлмасди, ўғрлик бўлмасди. Қишлоқда ҳамма ўрис дўхтирга чопарди. Ўрис бошлиқ ҳақингни яримта қилмасди. Ўрис сабаб дунё маданияти билан алоқада эдик. Сизлар нима қила олдиларинг, нима яратдиларинг? Қандайдир мўъжизага қоришган мистик хаёл билан яшайсизлар. Илм керак. Тонналаб китоб кирак. Минглаб нуфйзли университет керак. Илмий марказлар зарур. Жадидларга ўхшаб илмга пул сарфлашни ўрганайлик. Оддий қишлоқ йўллари ўрисдан сўнг дабдаласи чиқди. Ўрис келиб кўрсаа, иқлим иссиқ. Тезда салқин дарахтлар экишни бошлади. Ўрис иррригация тизимини яратди, биз уни йўқ қилдик. Ўрис сабаб илм ва спрт ривожланди. Биз нима қилдик. Биз ўз ватанимизни талан-тарож билан шуғилландик. Ўрис пайтидаги ўрмонлар қани? Барини кесиб сотдик. Ўрмон ҳўжалигига собиқ мент бошлиқ эмиш. Нефтбаза директори мактабларга етакчи эмиш. Харф танимайдиган бола ҳокимиятда ишлармиш. Мансаблар талон бўлди. Бўри қуёнхонага ҳўжайин бўлди. Фермер олигархларнинг қулига айланди. Халққ хақорат қилинди. Оғзи шалоқ ҳокимлар мансаб обрўсини туширди. Тадбиркорлар ташқаридан заҳарли емиш, сифатсиз буюм таший бошланади. Оёқлар бош, бошлар оёқ бўлди. Қишлоқ инфратузилмаси вайрон бўлди. Неча қишлоқлардан ариқлар йўқ бўлди. Ичимлик суви ҳам издан чиқди. Оломон йўл чети, ҳатто йўлларнинг бир қисмини эгаллаб савдо дўконлари қурди. Илм масканлари эмас, тўйхоналар кўпайди. Кўп ёмон ишлар бўлди. Жамият нотўғри йўлдан кетди. Охири нима бўлади? Мусибат кўпаяпди. Битта туманда юзта мулла бор, аммо битта аграном йўқ. Ўрис кетди, дарҳол жаҳолат ва диктатура ўртага чиқди.Жоҳолот бор жойда диктатура бўлади. Қизиғи... Диктатура оломонга ёқиб тушди. Чақимчилик авж олди. Оломон ичидаги салбий нарсаларни ошкор қила бошлади. Кўп норози жойларим бор. Гапирсам гапим тугаймайди. 🌪️Раҳимжон Раҳмат @daydi2021