TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2459

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи26,100Број прегледа
Објављено4. авг04.08.2024. 08:01
Садржај

Садржај поста

Мактаб формаси ҳақида Ўзбекистон мутлақо дунёвий давлат. Ўрта умумий таълим давлат томонидан берилади ва у мажбурийдир! Ўзбекистоннинг дунёвийлиги конституцияда ҳам белгиланиб, мустаҳкамлаб қуйилган. Бас шундай экан ҳеч қандай диний конфессияларнинг давлат ўрнатган тартиб-қоидаларга қаршилик билдириши мумкин эмас. Давлат таълимни теппа-текин бериб, фарзандингизни саводини чиқаришга шароит яратиб берар экан, таълим-тарбия беришда ўз услубига таянади. Дин давлатдан ажратилганми бўлди, демак давлат муассасаларига араб рўдапосида келиш мумкин эмас ва бу мутлақо конституцияга тўғри келадиган талаб. Ҳижоб ўраб бозорга мозорга, хусусий бўлган любой жойингга бораверларинг марҳамат. Лекин зинҳор давлат таълим муассасаларига ҳижоб ўраволиб, совол қуйиб қадамингни босма. Ўзбекистонда мактабгача ва мактаб таълими жаҳон тажрибаси ва миллий қадриятлар негизида шакллантирилган, шунингдек давлат таълими юксак педагогик ёндошувга асосланади. Яна қайтараман, давлат тасарруфидаги мактабларда, ҳеч қандай диндорларнинг ҳоҳиш ва истаклари, талаблари инобатга олинмайди. Зероки Ўзбекистонда Дин давлатдан ажратилган. Биз шариат қоидаларига кўра иш кўрадиган мамлакат эмасмиз. Интернет орқали бонг ураётган бангги-девона исломийларнинг ундовларига учиб, фақатгина ўзингизга жабр етказиб каттагина жарима тўлаб, ҳуқуқбузар сифатида руйхатга олиниб назоратда бўлишни сотиб оласиз холос. Диний эркинликни суистеъмол қилаётганлар, сизлар ислом динини ҳар бирингизни миянгизга келадиган бўлмағур фикрлар билан ҳар томонга тортқилаб ташладинглар. Одамларни ҳар хил тушунарсиз ва ахлоқсиз маъруза ва видео чиқишларингиз билан зериктириб юборгансиз. Ахмоқона тарғиботларга чув тушиб талаб қилинаётган мактаб формасидан воз кечманг. Қўлингиздан келса фарзандингизни хусусий мактабларга бериб, хоҳлаган услубизла кийинтириб жўнатинг. Ўзи шундай ҳам шаръий муҳитнинг фаоллашиб кетгани туфайли ҳақиқий диндор билан ниқобдаги диндорларни фарқлай олмаяпти халқ. Кўча-куйда ҳижоб ўраганларнинг шармандали ҳолатларидан безиб кетдик. Чала муллалар бири олиб, бири қуйиб, ҳижоб ўрамаган вояга етмаган қизчаларни енгилтакликда, уларнинг отаси ва ака-укаларини даъюсликда айблаб, Ўзбекистоннинг стандарт маънавий муҳитини иккига бўлиб юборишди. Биз фарзандларимизни ўқиб билимли бўлиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ анлайдиган бўлиб вояга етишларини ҳоҳлаймиз. Гулдек ёшлигини сенларга ўхшаган исломий газандалар қўлида қурбон бўлишларига жим қараб турмаймиз. Сенларга ўқимишли ўзини ва дунёни англаган қизлар керак эмас. Биз буни яхши биламиз охирги беш йилликда ҳижоб ва бурқани фаол тарғиб қилганинглар сабаб юзминглаб хотин-қизларни бошига қандай кунлар солинганини ҳам жуда яхши биламиз. Сенларга ўз ҳақ-ҳуқуқини билмайдиган гўл ва содда қизлар керак. Чунки сенлардек маразларга, бундай қизларни ислом дини билан авраб 2-3-4-хотинликка кўндириш осонда. Ҳурматли ота-оналар, радикал исломий газандаларнинг динни баҳона қилиб йиғи-сиғи қилаётганларига “пошёл” денг. Жигарбандларизни дунёни теран идрок қилишлари, шахсий фикри ва қарашларига эга бўлишларига шароит яратиб беринг. Уларни умрини ҳижоб ва бошқа майда чуйдалар билан банд қилиб хазон қилманг. Кун келиб бола туғдириб қочиб юрган, қизингиздан бошқасини никоҳлаб оладиган соқолтойлардан алимент ундириш учун барибир давлат идораси эшигини тақиллатисизлар. Давлат томонидан бериладиган бепул мажбурий таълимдан унумли фойдаланиб, қўшимча кўникма ва амалиётлар орқали фарзандларимизни етук инсон кучли тафаккурли шахс қилиб катта қилиш, барчамизга насиб қилсин. Каналга фарзандини келажагини уйлайдиган ота-оналар аъзо бўлсин, Ягона мактаб формаси ҳақида асосий янгиликларни бизда кузатинг 👇👇👇 https://t.me/daydi2021